Афғонистон Россия билан ўйнамоқчи

Афғонистон Россия билан ўйнамоқчи

Афғонистон футбол федерацияси матбуот котиби Мустафо Ҳошими Россия терма жамоаси билан эҳтимолий ўртоқлик ўйини бўйича музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади.

«Бу йил Россия терма жамоаси билан ўйин бўлиши мумкин. Бу масала ФФА президенти кун тартибида бор. Биз Россия билан ўйнашни истаймиз. Сентябрь ойига CAFA турнири белгиланган, шунинг учун ноябрь ойнаси – энг мос вақт. Бу ўйин ташкил этилса, жуда хурсанд бўлардик», – деди Ҳошими.

2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб Россия жамоалари ФИФА ва УEФА расмий турнирларидан четлаштирилган. ФИФА рейтингида Афғонистон 154-ўринда, Россия эса 39-ўринда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: