Нолиманг! Ҳали тилла суви юритилган чизиқлар ҳам бўлади!.. (видео)

Нолиманг! Ҳали тилла суви юритилган чизиқлар ҳам бўлади!.. (видео)

Ундан кейин йўл белгилари ҳам антиқа. Зумрад кўзли бўлади. Бу нарсалар сизга ўйинчоқ эмас. Анави сиз айтаётган шағаллар оддий шағаллар эмас. Махсус қўшимчалар қўшилган, қайта ишланган. Бу шағаллар ўзларидан кисларод чиқаради. Ҳаводаги ҳамма чангни ютади, кейин тозза ҳаво чиқаради. Бу ерга келган одам дам олиб, ёшариб, керак бўлса даволаниб кетади. Асфальт бор-ку, асфальт. Ўша бир неча рангда товланади. Транспортларнинг ғилдираклари унинг устидан юрганида мусиқа янграйди… Ана кўрдингизми, нега қиммат?! Шундай экан нолиманг. Бу ерда ҳеч ким, ҳеч кимни ҳаққини еяётгани йўқ. Ҳеч ким соққа қилмаяпди!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: