Эрон президенти Пезешкиён 16 июнь куни Теҳронда Исроил ҳужуми оқибатида яраланган – Fars

Эрон президенти Пезешкиён 16 июнь куни Теҳронда Исроил ҳужуми оқибатида яраланган – Fars

Ҳужум Теҳрон ғарбидаги бинолардан бирида, Эроннинг юқори мартабали расмийлари иштирокида Миллий хавфсизлик олий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтган пайтда содир бўлган.

Агентлик маълумотларига кўра, Исроил зарбалари бинонинг кириш жойларига берилган.

Шу сабабли расмийлар фавқулодда люк орқали ташқарига чиқишга мажбур бўлган. Улардан баъзилари, жумладан, президент Пезешкиён ҳам оёғидан жароҳат олган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: