Футбол «жиннилари» қотиб ухлаётганида, биз голларни сизга қўйиб берамиз!.. (видео)
Шартми, туни тонга улаш? Мазза қилиб ухлаганингиздан кейин эрталаб туриб, мазза қилиб голларни кўрсангиз бўлди-да…
«ПСЖ» эртаги шу билан мурод-мақсадига етмолмай тугаб қолди. У дунёнинг мана-ман, деб кўкрагига уриб жанга чиқадиган жамоларини елкасини ерга теккизиб келаётган эди. Бироқ кутилмаганда оёқ остидан «Челси», деган «махлуқ» чиқиб ҳамма ёқни расво қилди… Қайтар дунё дейдилар. Ўтган сафар «ПСЖ» «Реал»ни нима куйга солгаан бўлса, финалда ўзи шу аҳволга тушиб қолди. «Челси» уни ҳар томонлама янчиб ташлади.
Албатта «ПСЖ» ҳам қараб тургани йўқ. Қўлидан келган ҳамма ишни қилди. Бироқ «Челси» дарбозабони тозза бало, экан. Унақа қилиб тепишса ҳам қайтарди, бунақа қилиб тепишса ҳам қайтарди. Ва бунинг натижасида «Челси» «ПСЖ» устида 3:0 ҳисобида устун келди…
