Андижонда ҳоким ўринбосари 20 минг доллар пора билан қўлга тушди

У тадбиркорга 4 гектар ерни аукцион орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Яна бир ҳолатда, Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва шаҳар статистикаси бошлиғи тадбиркордан 6 гектар ерни аукцион орқали олиб бериш эвазига 600 минг доллар талаб қилган.
Улар олдиндан 150 минг доллар олган пайтда қўлга тушган.