Таиланд бош вазири Шенген визаси аналогини яратишни таклиф қилди

Таиланд бош вазири Шенген визаси аналогини яратишни таклиф қилди

Таиланд бош вазири Сретта Тависин сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш учун олтита қўшни давлатга Шенген визаси аналогини жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Сретта Тависин жануби-шарқий Осиё давлатлари билан қўшма виза дастурини яратиш ташаббусини илгари сурди.

Сўнгги ойларда Тайван бош вазири ушбу ташаббусни Камбоджа, Лаос, Малайзия, Мьянма ва Вьетнамдаги ҳамкасблари билан муҳокама қилган. Европанинг Шенген визаси аналогини ишлаб чиқиш бутун дунёдан келган сайёҳларга олтита қўшни давлат ўртасида эркин саёҳат қилиш имконини беради.

Жануби-шарқий Осиё давлатлари ўтган йили 70 миллионга яқин хорижий сайёҳни қабул қилди. Бу Таиланд ва Малайзия умумий даромаднинг ярмидан кўпроғини ташкил этиб, туризмдан 48 миллиард долларга яқин даромад топди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: