Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, очкўзлик, нафс дунёни бошқарди!..

“Бутунжаҳон театр – одамлар эса актёрлар”. Мен тарихни ўрганганман. Асрлар давомида актёр-одамлар ҳаётда фақат ўша битта пьесани ижро этишади. Уларнинг кийимларигина ўзгариб туради – тогалар, камзўллар, фраклар, сюртуклар, панталонлар, жинсилар… Бироқ пьеса эса ўша-ўша. Бу спектаклни ҳокимият, пул ва турли майл-манфаатлар учун кураш ҳаракатга келтириб туради. Аммо буларнинг барчаси албатта эркинлик, адолат, тенглик, инсоният бахт-саодати ҳақидаги ваъз ва ваъдалар билан пардаланган бўлади. Бутун ХХ аср давомида одамлар ёруғ келажак назариясини амалга ошириш билан машғул бўлишди. Лекин техника тараққиёти ва “ёруғ келажак” назариялари концлагерлар, террорлар ва миллионлаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилиши билан якун топди.
Тарих давомида одамларнинг эгнидаги кийимлар ўзгарди холос. Бироқ, инсон боласи ўзгармади. Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, очкўзлик, нафс дунёни бошқарди ва бундан кейин ҳам бошқаради. Бугун технологияларнинг улкан минораси қад ростлади, унинг ёнида эса раҳмимиз келар даражадаги мўъжазгина инсоний ахлоқ ва маънавият қисилиб-қимтиниб турибди. Бу эса муқаррар фожиалардан дарак беради.
Эдвард Радзинский, ёзувчи ва драматург
Жалолиддин Сафоев таржимаси