“Исроил билан уруш қилиш ёки друз оқсоқолларига келишув тузишга рухсат бериш танловига дуч келдик ва ватанни ҳимоя қилишни афзал билдик” — Сурия президенти

Аҳмад аш-Шараъа Исроилни аввалги тузум қулаганидан бери Сурияни жанг майдонига айлантириш ва мамлакатнинг ижтимоий бирлигини бузишга уринишда айблади.
“Бизнинг юртимизда ўзгаларнинг мақсадларига ўрин йўқ. Биз Суриянинг қадр-қимматини тиклаймиз ва миллий манфаатни ҳамма нарсадан устун қўйишимиз лозим”, дея таъкидлади Сурия президенти.