Ўзбекистонда ярим йил ичида 872 минг киши ўзини ўзи банд қилган

2025 йил июнь ойи ҳолатига кўра, My.gov.uz порталидаги “Ўзини ўзи банд қилиш” хизмати орқали рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 872 минг нафарни ташкил этди.
Энг кўп танланган соҳалар қуйидагича бўлди:
🔹 чорва парвариши – 159 минг киши
🔹 тикиш-бичиш (тикувчилик) – 94 минг киши
🔹 қишлоқ хўжалиги ишлари – 76 минг киши
🔹 йўловчи ташиш (автомобилда) – 57 минг киши
🔹 томорқада ишлаш – 40 минг киши
Хизматдан фойдаланишда энг фаол ҳудудлар:
▪️ Тошкент вилояти – 125 минг ариза
▪️ Қашқадарё – 110 минг
▪️ Самарқанд – 85 минг
▪️ Наманган – 82 минг
▪️ Андижон – 77 минг