Диплом ҳеч нимани ҳал қилмай қўйганга ўйшайди

Goldman Sachs таҳлилчилари маълум қилишича, 2025 йилда олий маълумотлилар ва дипломсиз шахсларнинг ишга жойлашишдаги фарқи атиги 0,9 фоиз пунктини ташкил этган. Яъни, бу рақам шуни кўрсатадики, иш берувчилар ишчи қабул қилишда аввалгидек дипломга суянмаяпти.
Таълим олиш бўйича катта инвестиция қилинганига қарамай, дипломли ёшлар орасида ишсизлик кўрсаткичи ўсиб бормоқда. Бу эса меҳнат бозори талаблари билан олий таълим тизимида берилган билимлар ўртасида тафовут мавжудлигини англатади.
Ҳозирги кунда кўплаб компаниялар янги ходимларни танлашда:
- академик дипломлар,
- тавсия хатлари,
- таълим муассасалари номига эмас,
- белгили кўникмалар, амалий билимлар ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятига эътибор қаратмоқда. Бунинг учун онлайн тестлар, ҳақиқий иш шароитида синов вазифалари жорий этиляпти.
Бу жараённинг сабаблари нимада?
- Технологик ривожланиш – Янги мутахассисликлар тез пайдо бўлаяпти ва уларни анъанавий таълим тизими орқали қамраб олиш қийинлашяпти.
- Онлайн таълимнинг оммалашуви – Coursera, Udemy, edX каби платформалар орқали кўникмаларни мустақил равишда эгаллаш мумкин.
- Талабнинг кўникмаларга қаратилиши – Иш берувчиларга реал муаммоларни ҳал қиладиган, ўзгарувчан муҳитга тез мослашадиган кадрлар керак.
Goldman Sachs’нинг бу тадқиқоти замонавий меҳнат бозорида «диплом эмас, кўникма» тамойили устувор бўлиб бораётганини исботлади. Бу – таълимни қайта ислоҳ қилиш, ҳаётий кўникмаларни шакллантириш ва ҳар бир ёшни ўз салоҳиятини оча оладиган мутахассисга айлантиришга чақириқдир.