Жанубий Корея асирга тушган шимолий кореялик ҳарбийларни қабул қилишга тайёр
Жанубий Корея Украинада Россия томонида жанг қилиб, асирга тушган барча Шимолий Корея ҳарбийларини, агар улар хоҳиш билдирса, қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Reuters агентлигига маълумот берди.
Сеул расмийларига кўра, шимолий кореялик ҳарбийлар уларнинг иродасига қарши равишда Россия ёки Шимолий Кореяга қайтарилмаслиги керак.
Аввалроқ вазирлик вакили Ли Же Вон Жанубий Корея конституциясига мувофиқ бутун Корея яримороли мамлакат ҳудуди ҳисобланишини, шунинг учун яриморол аҳолиси Жанубий Корея фуқаролари сифатида қаралишини таъкидлаган.
