Мозамбик қирғоқларида юздан ортиқ инсонни олиб кетаётган кема чўкиб кетди
Мозамбик қирғоқларида юздан ортиқ инсонни олиб кетаётган кема чўкиб кетди, аксарият йўловчилар ҳалок бўлди.
Маълум бўлишича, одам ташиш учун мўлжалланмаган кемада керагидан ортиқ даражада кўп — 130 нафар инсон олиб кетилаётган бўлган. Натижада 90 дан ортиқ инсон ҳалок бўлгани ҳозиргача аниқ бўлди. Қидирув ишлари давом эттирилмоқда.