Озарбайжон “Озарбайжон ҳаво йўллари” авиалайнери ҳалокати бўйича халқаро судларга ҳужжатлар тайёрламоқда

Озарбайжон “Озарбайжон ҳаво йўллари” авиалайнери ҳалокати бўйича халқаро судларга ҳужжатлар тайёрламоқда

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев маълум қилишича, мамлакат “Озарбайжон ҳаво йўллари” самолёти ҳалокати бўйича халқаро судларга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрламоқда. Унга кўра, Боку 7 ой ичида Россиядан “ҳеч қандай аниқ жавоб” олмаган.

“Биз нима содир бўлганини биламиз ва буни исботлай оламиз. Биз биламизки, Россия расмийлари ҳам нима бўлганидан хабардор. Савол шундаки, нега улар шундай вазиятда ҳар қандай қўшни давлат қилган ишни қилмаяпти?” — деди Алиев.

Алиев айбдорларни тан олиш, жазолаш, ҳалок бўлганлар оилаларига компенсация тўлаш ва авиакомпания кўрган зарарларни қоплашни талаб қилди. Унинг таъкидлашича, Озарбайжон қанча керак бўлса, шунча кутади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: