Украина Россиядан қарийб етти миллиард доллар ундирмоқчи

Украина Россиядан қарийб етти миллиард доллар ундирмоқчи

«Украина халқаро арбитраж судларида очилган даъволар асосида Россиядан 6,9 миллиард доллар ундиришни режалаштирмоқда», — деди Украина президенти Владимир Зеленский.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, у бу масалани “Нафтогаз” раҳбари Сергей Корецкий билан Украина элчилари учун ўтказиладиган йиғинга тайёргарлик доирасида муҳокама қилган.

«Биз халқаро арбитраж судларининг жами 6,9 миллиард долларлик бир неча ижобий қарорларига эгамиз. Бу мутлақо адолатли қарорлар бўлиб, улар Россия ва “Газпром”нинг жавобгарлигини кўрсатади ҳамда халқаро ҳуқуқнинг кучини тасдиқлайди», — деди Зеленский.

Унинг айтишича, Украина ҳукумати бу маблағларни ундириб олиш учун “аниқ чоралар” кўрмоқда. Зеленский 21 июл куни Украина элчиларига бу борада тегишли топшириқлар берилишини ҳам қўшимча қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: