Трамп Тhe Wall Street Journal’дан 20 миллиард доллар талаб қилмоқчи

Трамп “Эпштейнга яланғоч аёл сурати кўринишидаги мактуб юборилгани” ҳақидаги мақола сабабли Тhe Wall Street Journal’дан 20 миллиард доллар талаб қилмоқда.
Бу ҳақда Bild нашри ёзмоқда.
Нашрда чоп этилган мақолада айтилишича, 2003 йилда Трамп дўсти Жеффри Эпштейнга яланғоч аёл танаси тасвирланган табрик расмини юборган.
АҚШ президенти бу хабарга жавобан судга туҳмат иши бўйича даъво аризаси топшириб, обрўсига етказилган зарар учун 20 миллиард доллар товон талаб қилмоқда.
«Мен ҳаётимда ҳеч қачон расм чизмаганман. Аёлларнинг расмини ҳам чизмайман» — дея муносабат билдирди АҚШ раҳбари Доналд Трамп.