Нима учун Си Путинни тўхтатмаяпти?

Бу ҳақда The Times нашрида таҳлилий мақола эълон қилинди
The Times мақоласида айтилишича, Хитой ва Ҳиндистон АҚШ бунга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларига қарамай, Россия нефтидан воз кечмайди. АҚШ расмийлари эса бу мамлакатлар устидан деярли ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас.
АҚШ ҳозирда Ҳиндистон билан катта мудофаа шартномаси бўйича музокаралар олиб бормоқда, уни хавф остига қўйиш мумкин эмас, шунинг учун Нью-Деҳлига катта босим ўтказиш мумкин бўлмайди. Хитойга тарифлар билан таъсир ўтказишга уринишлар ҳозиргача муваффақиятсизликка учради.
Си Цзиньпин Владимир Путинга босим ўтказиб, уни Украинадаги урушни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин, бироқ у буни қилмайди, чунки уруш Хитойнинг мавқеини мустаҳкамлайди – Хитой Россия иқтисодиётида доминант кучга айланмоқда, Ғарб эса бу урушга катта маблағ сарфламоқда ва Хитойга бошқа минтақаларда қаршилик кўрсата олмайди.
Шу фонда Хитой дунёдаги ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлаш учун муқобил глобал институтларни яратишга кўмаклашмоқда.