Зинокор бўлиб қолишдан сақланинг!..

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши зарурат юзасидан кўчага чиқса, ўзига оро бермай, эркакларнинг назарини ўзига қаратмайдиган, авратларини тўсадиган, шаффоф бўлмаган кийимда бўлиши шариатимиз талабидир.
نْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا اسْتَعْطَرَتِ الْمَرْأَةُ فَمَرَّتْ عَلَى الْقَوْمِ لِيَجِدُوا رِيحَهَا فَهِيَ زانية. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абу Мусо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир аёл атир билан хушбўйланса сўнг (кўчага) чиқса ва унинг ҳидини ҳидлашлари учун бирор қавм олдидан ўтса, бас, у зинокордир. Ҳар бир кўз зинокордир” (Имом Аҳмад, Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоят қилишган).
Ҳадисда “ўша аёл зониядир” дейилди. Чунки хушбўй нарса ила бегона эркакларнинг эътиборини қасддан жалб қиладиган яхши аёл бўлмайди. Бу нарсага аёл-қизларимиз алоҳида эътибор бермоқлари лозим.
Шунинг учун ҳам Исломда аёл кишининг ўткир ҳидли хушбўй нарсаларни ўзига суртиб олиб, бегона эркакларнинг шаҳватини қўзитишлари ўта маданиятсизлик ҳисобланади. Маданиятли муслима бундай вазиятда ҳидсиз воситалардан фойдаланади. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.