Остида эса… сўкишлар, ҳақоратлар, масхаралар!..

Эрталабда бир видео кўрдим. Бир неча қизлар ўз ховлисида, хурсандчилик ва хазил аралаш рақсга тушишяпи…
Қайсидир бир маросимдан олдин (чунки чеккада тугун, у бу коробкалар кўриниб турибди) ҳазиллашиб, юракдан қувонишди. Ҳеч кимга зарар қилишмади, ҳеч кимни ҳақорат қилишмади. Лекин… бундай пайтда албатта бир дили қоронғи, нияти бузуқ кимса топилади. Шуни пинҳона видеога олиб, интернетга тарқатди. Ундан ҳам баттари яна расмини фотошоп қилиб главнийга қўйволган бири «солихаларнинг аҳволи мана» деб постига чиқарди.
Остида эса… сўкишлар, ҳақоратлар, масхаралар. Қарсак уриб қўшилиб, оч бўридек ташланаётган онги пастлар.
Эй одамлар, мақсад нима?
Рўмолли, диндор қизларимизни обрўсизлантиришми? Динимизга ҳужум қилишми? Битта ёки иккита ёлғончи ахлоқсиз «ҳижоблилар»ни деб, бутун рўмол ўраган аёлларга шубҳа билан қарашга ўргатишми?Бу шунчаки шафқатсизлик эмас, бу ақл бовар қилмайдиган онгсизлик.
Мана шу видеони тарқатган кимса бир марта бўлса ҳам ўйлаб кўрдими: бу қизлар кимгадир сингил, кимгадир хотин, кимгадир келин. Балки у совчибоп бўлган, тўй арафасида тургандир. Эндичи? Шу видеонинг оқибатида унинг ҳаёти барбод бўлса-чи? Балки атайлаб қилган ёвуздир у?!
Эй фикрлашни билмайдиган, ботқоқда қолган «диний муҳокимачи»! Ман кафолат бераман — шу ҳақорат қилганларнинг кўпининг ўз хотини, синглиси, келинчаги неча марта тўйларда, давраларда, эркак-аёл аралаш ўртага чиқиб рақсга тушган!
Улар тумонот одам ўртасида, микрофон, камера, ёруғлик остида рақсга тушишган, эркак хотин аралаш.. Бу қизлар-чи?
Ўз ховлисининг, ёпиқ девори ичида, ҳеч ким йўқ жойда ўйнашган. Ёшлик қилишгандур, нимадандур хурсанд бўлиб, хазиллашишгандур…
Қайси рақс кўпроқ уят? Қайси ҳолатда аёллик шаънига зарар?
Бу фақат бир иккита қизни эмас, бутун жамиятни, динни, аёлнинг шаънини ерга уриш!
Астағфируллоҳ!
Биз бунга гувоҳ бўлиб, индамай томоша қилиб турсак, гуноҳга шерик бўлиб қоламиз. Шунинг учун ҳам бу гапни очиқ айтаман:
Ҳар қандай «фоҳиша» ёки «ифлос»ни деб, бутун рўмоллиларнинг обрўсига дағ тушириш – зулмдир!
Аёлни, унинг шаънини ҳимоя қилиш – Исломнинг амри. Унга туҳмат қилаётганлар эса чала мусулмон, онги ботқоқда қолган молфаҳмлар холос.
Интернет деб, лайк деб, одамларнинг ҳаёти билан ўйнашиб бўлмайди!
Қачон уйғониб, ҳақни ҳақ, ёлғонни ёлғон деб тан оламиз?
Бу кўнгли кирлик, бу шўрлик қаро юз билан қандай қилиб Жаннат умид қила оламиз?!!!
