Зинога қўйилган биринчи қадам бўлади!..

Пайғамбаримиз: «Бир қизни севдингми унга севишингни айтиб қўй» деганмилар?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إذا أحب الرجل أخاه فليخبره أنه يحبه، رواه أبو داود والترمذي،
«Киши биродарини яхши кўрса унга яхши кўришини айтиб қўйсин» дедилар. Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоят қилишган.
Бу ҳадисидаги яхши кўришдан Аллоҳ учун яхши кўриш ирода қилинган, нафсоний, шаҳвоний севги ирода қилинмаган. Номаҳрам аёлга яхши кўришини айтиши бу зинога қўйилган биринчи қадам бўлади, зинога олиб борадиган ҳар бир иш ҳаромдир.
Киши бирор аёлни яхши кўрса унга совчи қўйиб никоҳлансин, никоҳдан сўнг ҳар қанча яхши кўришини айтса ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.