“Ҳотамтойлик” ортида ётган миллиардлар!..

Бугун ташкил этилди, эртага миллиард “ютди”: Андижондаги “ҳотамтойлик” ортида нима ётибди?
Андижонда ўтказилаётган “Дунё садолари” фестивали ортидан қатор шубҳали шартномалар ва миллиардлаб сарф-харажатлар аниқланмоқда.
Хабарларда келиишича, 350 млн сўм — ҳаво шари ижараси учун сарфланган. Уни тақдим этган “Олтин Тош Улгуржи” МЧЖ фестивалдан атиги 10 кун аввал ташкил этилган. 1 млрд 250 млн сўм — саҳна, ёритиш ва овоз жиҳозлари учун. Ижрочи — “Дунё саҳналари” МЧЖ. Бу корхона эса шартномадан бир кун аввал рўйхатдан ўтган.
Яна бир манбада келишича турк хонандаси Мустафо Сандал ва эронлик Араш учун эса асл нархидан бир неча баравар қиммат нархлар тўланмоқда. Иккала артистга жами 4 млрд, 144 млн сўм гонарар ёзилган. Қизиғи уларни Ўзбекистонга олиб келувчи фирмалар дўкон ва молбоқарлик билан шуғулланадиган фермаларга ишониб топширилган.
Бир кунлик фирмалар миллиардлик шартномаларга эга. Бу шунчаки тасодифми ёки мухандисланган схемами?
Комилжон Рўзиев