Грузияда NATO давлатлари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда

Грузияда NATO давлатлари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилмоқда

Нашрнинг хабар беришича Agile Spirit номли ҳарбий машғулотлари 8 августгача давом этади. Унда NATO’га аъзо етти мамлакат, шунингдек, Грузия, Украина ва Молдовадан икки мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи қатнашмоқда. Мазкур машғулотларнинг бир қисми Туркияда ўтказилмоқда.

Грузия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ушбу машқлардан мақсад иштирокчи армияларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш ва уларнинг ўзаро мувофиқликдаги ҳаракатларини кучайтиришдан иборат.

«NATO ва Европа Иттифоқи Қора денгиз минтақасида ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда, бу Россия таъсирига қарши қаратилган», дея қайд этади АFP.

Дўстларингизга ҳам юборинг: