Франция ва Британия ортидан Мальта ҳам Фаластин давлатини тан олишини эълон қилди

“Бизнинг позициямиз Яқин Шарқда барқарор тинчлик учун саъй-ҳаракатларга содиқлигимизни акс эттиради”, деди мамлакат бош вазири Роберт Абела.
Мальта ҳукумати шу вақтга қадар ички босим остида Фаластинни тан олишга чақирилиб келаётган эди. Ўрта Ер денгизидаги орол давлат бўлган Мальта тарихан фаластинликлар масаласини қўллаб келган ва икки давлатли ечим тарафдори.