Австрия музликлари 45 йилдан кейин йўқолиши мумкин
Австрия Алп клубининг (OeAV) сўнгги ҳисоботига кўра, Австрия музликлари 45 йилдан кейин йўқолади.
“АP news” хабарига кўра, сўнгги икки йил ичида мамлакатда 93 та музлик ҳажми қисқарган ва уларнинг баъзилари бутунлай йўқ бўлиб кетган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Австрия музликлари яқин 40-45 йил ичида бутунлай йўқ бўлиб кетади.
Қайд этилишича, Пастерзе музлиги 203 метрдан ортиқ музни йўқотган, Тиролдаги Реттенбахфернер музлиги эса 127 метрга қисқарган.