Карло Анчелотти Неймарга ишонч билдирмоқчи

Карло Анчелотти Неймарга ишонч билдирмоқчи

«Сантос»нинг юлдуз ҳужумчиси Неймар Бразилия терма жамоасига қайтиши мумкин.

АС хабарига кўра, бразилияликлар устози Карло Анчелотти Неймарни бўлажак жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйинларга чақиришни режалаштирмоқда. Футболчи терма жамоага чақириш учун номзодлар рўйхатига киритилган, бироқ мураббийлар штаби Неймар Бразилияга ёрдам беришига шахсан ишонч ҳосил қилмоқчи. Терма жамоа вакиллари «Сантос»нинг навбатдаги ўйинига ташриф буюриб, ҳужумчининг тайёргарлигига баҳо беришади.

«Барселона» ва «ПСЖ»нинг собиқ футболчиси деярли икки йил давомида терма жамоа либосида майдонга тушмади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: