Нидерландия Украинага 500 миллион евро қийматидаги АҚШ қуролларни топширади

Бу ҳақда Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
«Ҳарбий ёрдам пакетига Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун компонентлар ва уларга мўлжалланган ракеталар киради. Ушбу ёрдам Украина ва Европанининг қолган давлатларини Россия тажовузидан ҳимоя қилишга хизмат қилади», — дея таъкидлади Беркелманс.