Моди олти йил ичида биринчи марта Хитойга ташриф буюради

Моди олти йил ичида биринчи марта Хитойга ташриф буюради

 

 

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 2019-йилдан бери биринчи марта Хитойга ташриф буюрмоқчи. У Шанҳаи ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашмоқчи. Саммит август ойи охирида Тянтцзиньда бўлиб ўтади.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Россия билан савдо борасида АҚШ босимига дуч келган Ҳиндистон ҳукумати Америка босимини мувозанатлаш учун Хитой билан муносабатларини зудлик билан қайта кўриб чиқмоқда. Бош вазир Модининг Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан аввалги учрашуви 2024-йилда Қозондаги БРИКС саммитида бўлган эди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: