Расман: UFC турнирлари эндиликда мамлакатимиз ҳудудида ўзбек тилида намойиш этилади

Расман: UFC турнирлари эндиликда мамлакатимиз ҳудудида ўзбек тилида намойиш этилади

UFC мусобақаларининг юртимиздаги намойиши бўйича янгилик содир бўлди.

Setanta Sports платформаси энди Ўзбекистон ҳудудида футбол бўйича Англия Премьер Лигаси ва аралаш якка кураш бўйича UFC беллашувларини ўзбек тилидаги шарҳ билан тақдим этади.

«Янги мавсумдан бошлаб, Setanta Sports телеканалларида Англия Премьер Лигаси ва UFC жанглангларини ўзбек тилида томоша қилишингиз мумкин! Ҳали яна янгиликлар олдинда! Бизни кузатишда давом этинг…», дейилади ташкилот хабарида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: