Эрон: АҚШ билан музокаралар ҳақидаги миш-мишлар — душманнинг психологик уруши

Эрон: АҚШ билан музокаралар ҳақидаги миш-мишлар — душманнинг психологик уруши

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эсмаил Бағаий АҚШ билан музокаралар қайта бошланиши ҳақидаги миш-мишларни «душман олиб бораётган психологик урушнинг бир қисми», деб атади.

Унга кўра, Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар ўтказиш учун ҳеч қандай вақт ёки жой белгиланмаган, ва тарқалаётган хабарлар фақат тенгсизлик ва мураххаслик яратишга қаратилган.

Бағаий, шунингдек, Уммондан ташқари бирор давлатнинг воситачи сифатида иштирок этиши ҳақидаги хабарлар манбаси ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди.

«Сўнгги уч тўрт ҳафтада кўплаб сохта ва уйдирма хабарлар тарқалди, уларнинг нотўғри экани қайта-қайта исботланган», — деди у.

У Теҳрондаги хорижий элчихоналар эвакуацияси тўғрисидаги аввалги ёлғон хабарларни ҳам мисол сифатида келтирди.

Бағаий таъкидлашича, Эрон ва АҚШ ўртасида ҳар доим Швейцария ва Покистон элчихоналари орқали дипломатик каналлар мавжуд бўлган, ва айрим ҳолларда медиаторлар орқали хабар алмашиш одатий ҳолат ҳисобланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: