АҚШ самолёти жирафа билан тўқнашиб кетди

Америкалик сайёҳларни олиб кетаётган самолёт Кения шимолидаги қўриқхонага қўнаётганда жирафа билан тўқнашиб кетди.
Бу ҳақда маҳаллий KahawaTungu интернет нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, битта двигателли самолётнинг учувчиси ва беш йўловчиси жабрланмаган, бироқ жирафа самолёт парвонасидан олган жароҳатлар туфайли вафот этган.
«Учувчи самолётни учиш-қўниш йўлаги бўйлаб кетаётганида, икки жирафа буталардан югуриб чиқиб, қўниш траекториясини кесиб ўтиб, тўқнашувга сабаб бўлди”, — деб ёзади нашр.
Иккинчи жирафа учиш-қўниш йўлагини кесиб ўтиб, қочишга муваффақ бўлди. Полиция ва Кения фуқаро авиацияси бошқармаси ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.