Оббо, бу ёғи энди қандай бўлди?!

Оббо, бу ёғи энди қандай бўлди?!

77 марта қоидабузарлик қилган Шухрат Мусаевнинг «Lacetti»си топилди
Блогер жами 31 миллион 300 минг сўм жаримани тўламаган.
Тошкент шаҳрида блогер Шухрат Мусаевга тегишли бўлган “Lacetti” автомобили МИБ ходимлари томонидан топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Маълум бўлишича, Мусаев 77 та қоидабузарлик туфайли жами 31 миллион 300 минг сўм жаримани тўламаган. Шунингдек, унга нисбатан суд қарори асосида 1 миллион 648 минг сўм солиқ қарзи ва 375 минг сўм давлат божи ундирувини амалга ошириш учун ҳам ижро ҳужжатлари қўзғатилган.
Қарздорга бир неча бор СМС-хабарнома юборилганига қарамай, белгиланган муддатда қарз тўланмаган. Шундан сўнг МИБ томонидан автомобиль қидирувга берилган ва топилгандан сўнг хатлаб олинган.
Ҳозирда “Lacetti” автомобили қарзларни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Дўстларингизга ҳам юборинг: