Россияда бирдан 25 та вирусни аниқловчи тест ихтиро қилинди

“Роспотребнадзор” матбуот хизмати хабарига кўра, бу мамлакатдаги кўплаб инфекцияларни бирдан аниқлаш имконига эга биринчи тест.
Реагентлар тўплами ЎРВИларнинг барча муҳим патогенларини, жумладан энтеровируслар, аденовируслар, риновируслар, метапневмовируслар, респиратор синцитиал вирус, бокавирус, шунингдек, грипп вируслари ва коронавирусни бир вақтнинг ўзида аниқлаш имконини беради.