Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувурида оқиб кетди

Улардан уч нафарининг жасади топилди, қолган иккиси ҳали ҳам қидирилмоқда, дея хабар берди вилоят ИИБ.
Қайд этилишича, 4 сентябр куни ишчилар Бухоро шаҳри, 7-микрорайонда қурилаётган кўпқаватли уйни Боғидашт қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Марказий канализация қувурига уламоқчи бўлган.
Таъкидланишича, «Файз бинокор Олтиариқ» ишчилари рухсатсиз канализация қопқоғини очиб қувурга тушган ва кучли оқим уларни ичига тортиб кетган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланди.