АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат технология жабҳасида давом этмоқда

АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат технология жабҳасида давом этмоқда

АҚШ ва Хитой ўртасидаги “технологик уруш” даврида Хитойнинг Tencent ва Deep Robotics каби компаниялари сунъий интеллект ва робототехника технологиялари билан америкалик рақобатчиларга яқинлашмоқда.

Дунёдаги энг йирик икки иқтисодиёт — Хитой ва АҚШ ўртасидаги сиёсий ва савдо зиддиятлари сўнгги йилларда сунъий интеллект, 5G алоқа ва рақамли хизматлар соҳасида ҳам очиқ технологик рақобатга айланди.

Хитойда WeChat мессенжери WhatsApp’га, DeepSeek сунъий интеллект иловаси ChatGPT’га, Deep Robotics эса робототехникадаги Boston Dynamics’га муқобил сифатида намоён бўлмоқда. Tencent эса ўзининг WeChat ва WeChat Pay хизматлари билан мамлакатда кундалик тўловларнинг асосий воситасига айланди.

2017 йилда ташкил этилган Deep Robotics компанияси эса “робот-итлар” ва инсонсурат гуманоид роботлар яратиши билан танилмоқда. Ушбу роботлар наfaқат кундалик ҳаётда, балки қутқарув ишлари, саноат назорати ва ёнғин ўчириш каби соҳаларда ҳам қўлланиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: