Тошкентдаги қурилиш майдонида кран қулаб тушди – бир киши ҳалок бўлди
Ҳодиса кеча Чилонзор туманидаги “Дўмбиробод сити” ҳудудида юз берган.
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига кўра, иш пайтида техник талабларга риоя этилмаган. Таянч оёқларнинг мустаҳмкам ўрнатилмаган туфайли кран эгилиб, қулаб тушган.
Кран оператори вафот этди, яна икки ишчи жароҳат олди. Қўмита бахтсиз ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузди.
