Тошкентда 17 ёшли Spark ҳайдовчиси ЙПХ машинаси билан тўқнашди

Тошкентда 17 ёшли Spark ҳайдовчиси ЙПХ машинаси билан тўқнашди

 

Пойтахт ЙҲХБ хабарига кўра, бугун соат 00:45 ларда Чилонзор туманида 17 ёшли йигит «права»сиз бўла туриб, Spark’ни бошқарган ва машинани кескин буриб юбориши оқибатида ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti’га урилган.

 

Қайд этилишича, ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, улар оғир жароҳат олмаган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: