АҚШ ҳукумати Amazon ва Googleни текширмоқда

АҚШ ҳукумати Amazon ва Googleни текширмоқда

АҚШ Федерал Савдо Комиссияси (ФТC) Amazon ва Google ўз сайтларидаги реклама шартлари ва нархлари бўйича реклама берувчиларни чалғитганми ёки йўқлигини текширмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.

Текширув ФТCнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан амалга оширилмоқда ва бу Google ҳамда Amazon устидан тартибга солувчи органлар томонидан олиб борилаётган доимий назоратнинг бир қисмидир.

АҚШ Адлия вазирлигининг Googleга қарши икки ишини кўриб чиқаётган судьялар аллақачон компаниянинг онлайн қидирув ва айрим қидирув рекламалари, шунингдек, интернетда рекламаларни сотиб олиш ва сотиш учун қўлланиладиган технологиялар бўйича ноқонуний монополияга эга эканлигини аниқлаган.

Google қидирув рекламаларини фойдаланувчи сўров киритганидан сўнг бир сониядан ҳам кам вақт ичида ўтказиладиган автоматлаштирилган ким ошди савдолари орқали сотади. Amazon ҳам реал вақт режимида “ҳомийлик эълонлари” ёки “ҳомийлар рекламаси” деб аталадиган эълонларни жойлаштириш учун ким ошди савдоларини ўтказади. Фойдаланувчилар бу эълонларни маълум маҳсулотларни қидирганда кўрадилар.

FTC Amazon аукционлари ҳақида батафсил маълумот сўрамоқда ва компания айрим эълонлар учун “захира нархлар»ни ошкор этган-этмаганини текширмоқда. Бу нархлар реклама берувчилар реклама сотиб олишдан аввал риоя қилишлари шарт бўлган энг паст нархлардир.

Шунингдек, FTC алоҳида Google фаолиятини ўрганмоқда, жумладан, унинг ички нархлаш жараёнини ва реклама берувчиларга маълум қилинмаган усуллар билан реклама нархларини оширган-оширмаганини аниқламоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: