Хотин дийдиёсини бошлади!..

Хотин дийдиёсини бошлади!..

Чўнтакда ҳеммири йўқ ётгандим хотин дийдиёсини бошлади.. Хой эр..! Уйда на нон бор, на картошка! Кийимлар ювилмаганига бир хафта бўлди! Қанақа эрсиз?! Одамларни эри Дубаю Туркияга дам олгани кетаётганда бизни уйда егани овқат йўқ.. Онам болаларинг ейди деб тўрт марта бозорлик жунатишди.. Уялмайсизми эээээрррр!!
Уёққа думаладим бу ёққа думаладим ўзимни карликка солиб, бўлмади. Охири ўрнимдан туриб, телефонимни олиб кўча айландим….
Кўча тўла ўқитувчиларим.. Ҳой Болтабоев.. мактабимиз ремонт қилиш керак манавинга овоз беринг, тўрт кило картошка иккита нон совға деса… қувониб кетдим. Асли у мактабда бобомни ҳам ҳаққи қомаган.Қурилганига 100 йил бўлган. На чора дея дарров овоз бердим…
Озгина юрсам қўшни қишлоқни аспал қилиш керак манавинга овоз беринг деб тўртта пепсини ушлатди.Болалар ичворар деб унга ҳам овоз бердим..
Яна озгина юрсам дўхтирлар.. Дўхтирхонани ремонтига овоз беринг деб гўшт ушлатишди…
Маҳаллавакилни секретарини сайлашга ўтмайдиган овозим ўша куни аспалга, мактабга, дўхтирхона отхона, молхона, ичимлик суви, газ тортиш яна 20 жойни таъмирлаш учун ўтди..
Тўрт қоп бозорлик бўлди ўзиям. Бепул!!
Бўларкану! Шундай гўзал пайтларга келиб қолимиз…
Бозорликни ташладиму ўзим ҳам овоз йиққани кетдим..Ҳатто қабристон таъмири ҳам овоз орқали бўлади.Гўрковлик касбим асли…
Айтмоқчи.. хокимлар, депутатларни ҳам ростакамига овоз йўли билан сайлаш даврлари келса ўйғотиб қўйинглар!!
Нео Жулқинбой
Дўстларингизга ҳам юборинг: