Каримберди акани шогирти!.. Эҳтимол у авлиёдир!..

* Пастдарғомликлар, ҳушёр бўласизлар!
Шогирдларимиз ўсаяпти!
Аввал Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида, сўнг “Облэлектросеть”да менга ёрдамчи бўлиб ишлаган шогирдимиз Шаҳбоз Қодиров кейинги пайтда Пастдарғом туман ҳокими ўринбосари бош мутахассиси лавозимида ишлаётган эди.
Яқинда Шаҳбоз Қодиров “Пастдарғомтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Ўзбекча қилиб айтсак, “Райгаз” бўлди!
Шаҳбоз зўр йигит. Ишлайман, натижа кўрсатаман, деган йигит. Аммо у авлиё ҳам эмас, сеҳргар ҳам эмас. Давлат раҳбарларининг қўлидан келмаётган ишларни қилиб, Пастдарғомдаги уйларни 100% газлаштириб ҳам бера олмайди, газингизни чойнакни кўтариб юборадиган ҳам қилиб бера олмайди.
Ҳурматли Пастдарғом аҳли!
Қиш келаяпти. Ҳатто энг катта вазирни олиб келиб Пастдарғомга “Райгаз” қилиб қўйсангиз ҳам барибир газ таъминотида муаммолар бўлади.
Ана шунда нима қилиш керак?
Порталга ёзиш керакми? Портал бировнинг уйига газ ўтказиб берганини кўрганмисиз? Портал хатингизни вилоятга юборади, вилоят туманга юбоарди, туман “Райгаз”га юборади. Газни сизга “Райгаз” беради.
Ҳокимга айтиш керакми? Ҳоким газ ўтказиб берадими? У туман ҳокимининг газини беради, туман ҳокими “Райгаз”нинг газини беради, сизга газни яна “Райгаз” беради.
Блгерларни чақириш керакми? Бирорта блогернинг бировнинг уйига газ ўтказиб бериш тугул икки дона тезак келтириб берганини кўрганмисиз? Кўрмайсиз ҳам! У интернетга чиқаради. “Каттакон”лар “Райгаз”нинг газини беради, сизга газни яна “Райгаз” беради.
“Райгаз” ким? “Райгаз” менинг шогирдим Шаҳбоз Қодиров.