Шимолий Кореянинг асосий вазифаси ядровий тўқнашувга тайёр туришдир — Ким Чен Ин

Корея Марказий телеграф агентлигининг хабар беришича, КХДР раҳбари бу ҳақда ядровий соҳадаги илмий-техник ходимлар билан учрашувда айтган.
«Ким Чен Ин ядровий қурол мамлакат манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидлади. КХДР етакчиси, шунингдек, стратегик ядровий салоҳиятга эга бўлиш келажакдаги хавфсизликнинг ишончли кафолати ҳисобланишини билдирди», дея ёзмоқда агентлик.