1 октябрдан мопед ва скутер ҳайдовчилари учун гувоҳномалар мажбурий бўлади

1 октябргача мопед ва скутер ҳайдовчилари ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши, ушбу транспорт воситалари эса давлат рўйхатидан ўтган бўлиши лозим.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига бир қанча ўзгартиришлар киритилган.
Электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилди. Ҳукумат қарори билан фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида 2025 йил 30 сентябрга қадар амал қиладиган вақтинчалик низом тасдиқланган.
Мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Мопед ва скутерларни гувоҳномасиз бошқарганлар жаримага тортилади.