Эй-й, бу ёғи зўр-ку!..

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилги FIFA U-20 Жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.
Бу — тарихий воқеа! Биринчи марта икки туркий давлат ёшлар ўртасидаги йирик мусобақани биргаликда қабул қилади. Бу орқали ҳам стадионлар, ҳам футбол инфратузилмаси янада ривожланиши кутилмоқда.
U-20 чемпионати футбол оламида энг йирик истеъдодлар сахнаси ҳисобланади. Келажак юлдузлари айнан шу турнирда ўзини намоён қилади.
Футбол мухлислари учун катта байрам кутилмоқда!