Солиқдан келардим-ку, текширгани!..

Кеча дўконимда бўлган воқеа…
Дўконимга бир киши кириб:
— Мана бу нарсангиз неч пул? — деди.
Мен нархини айтдим.
— Ками борми? — деди у.
— Ҳа, сизга охирги нархини шундай қилиб бераман, — дедим.
У эса ярим нархини сўради.
— Ака, бундан ортиқ минг сўм ҳам ўтиб беролмайман, — дедим.
— Мени танимадингиз-а? — деди.
— Йўқ, танимадим, кимсиз? — дедим мен.
— Солиқдан келардим-ку, текширгани, — деди у.
— Ҳўп, нима қилибди? Бирор айбим бормикан? Ёки сизнинг солиқда ишлашингиз ҳозир нима аҳамиятга эга? — дедим.
— Бўлди, ука, ёнимда шунча пул бор экан. Қолганини бир ҳафта-ўн кунда берсам бўладими? — деди.
— Ака, бир кунга ҳам имкон йўқ, — дедим. — Ўзи арзимаган 4 кило гўшт пули бўлса, шуни ҳам насия қиляпсизми? — дедим.
Шуни эшитгач, уялиб кетди. Машинасининг эшигини қаттиқ ёпиб, балонларини чийиллатиб кетиб қолди.
Агар қаерда ишлашини айтмаганида, димоғдорлик қилмаганида ва тўғри тушунтирганида, тушунишим мумкин эди.
Лекин у эски тузум ботқоғида ҳали ҳам юрибди, иш жойини важ қилиб, одамни қўрқитиб бир нарсаларга эришиш фикри билан яшаяпти.
Шундайларга шундай қаттиқ муомала қилиш, ўрнини кўрсатиб қўйиш керак экан. Чунки ҳар қандай инсонни қўрқитиш билан эмас, ҳалол меҳнат ва инсоний муносабат билан иш тутиш керак деб биламан.