“ОҚИЛОНА КАМБАҒАЛЛИК!”

“ОҚИЛОНА КАМБАҒАЛЛИК!”

1. Жон Рокфеллер бир иборани худди дуо сингари такрорлаб юрарди: “Оқилона камбағаллик” қашшоқликдан кўра хавфли”. У минглаб одамлар очлик туфайли эмас бадастир (комфорт) ҳаёт туфайли бир жойда тўхтаб қолганларига гувоҳ бўлганди. “Камбағаллик ҳаракат қилишга ундайди, бадастир ҳаёт эса хотиржамликка берилишга олиб келади”,- дерди Рокфеллер. У “оқилона камбағаллик” деганда уй-жойи, дастурхонида ейдиган овқати бор, озроқ бўлсада барқарорликка эришган инсоннинг турмуш тарзини назарда тутар – ва худди шу нарса инсон учун қафасга айланади, деб ҳисобларди.
2. У 20 ёшида банкда “иссиқ жой”га ишга жойлашган ёш қўшниси тарихини ҳикоя қилиб берганди. Бу йигитча яхши маош олиб, кабинетда чой ҳўплаб, ҳеч қандай таваккал ва таҳликасиз ишларди. Барча: “Йигитча жуда оқилона иш тутди – яхши жойга жойлашиб олди”,-деб айтишарди. Бу йигит орадан 15 йил ўтгандан сўнг ҳам ўша жойида, ўша вазифасида ишлар ва ишини йўқотиб қўйиш ва нимадир янги иш бошлашдан қўрқувлари ҳам унга ҳамроҳ эди. “У камбағал эмасди, аммо ўсишдан тўхтаган эди”,-дерди Рокфеллер.
Бу оқилона камбағаллик эди: ҳаётингда машаққат йўқ, аммо олдинга ҳаракат ҳам йўқ.
Рокфеллернинг ўзи 16 ёшида салмоқли маош берадиган бухгалтерликдан воз кечиб, нефть бизнесига ўзини урганди – ўшанда унинг бу ишини ҳамма аҳмоқлик деганди. “Қулайлик – бу заҳар. У секин таъсир қилади, аммо муқаррар ҳалокатга олиб келади”,-дерди у.
4. “Оқилона камбағаллик” яна шуниси билан хавфлики – буни жамият олқишлайди.
Бундай тоифадаги одамларни “амалда ўзини кўрсатган”, “ишончли”, “идрокли” деб билишади. Улар қабул қилган қарорлар, танлаган ҳаёт йўли саволлар туғдирмайди. Бироқ, ушбу ижтимоий эътироф ортида таваккал қилишга қўрқиш, амбицияларини бостириш ва ўзи сезмаган ҳолда руҳан кексайиш яширинган бўлади. Рокфеллер шундай деганди: “Камбағал миллиардер бўлиб кетиши мумкин, оқилона камбағаллик йўлини танлаган эса – жуда камдан-кам ҳолда”.
5.У бундай қопқонга тушиб қолмасликнинг ягона йўли – қулайлик ва хотиржамлик бўлмаган турмуш шароитини доимий равишда кенгайтириб боришда, деб ҳисоблаган.
Янги малака ҳосил қилиш, янги одамлар билан танишиш, янги чақириқларга тайёр туриш. Рокфеллер ўзида ишонч ҳисси бўлмаган лойиҳалар иштирок этишга ўз-ўзини мажбурлаган. “Мабодо ўзимни бадастир ҳис этсам – демак бир жойда қотиб қолаяпман”,-деб ёзган кундалигида. Унинг худди шу стратегияси ўз империясини бунёд бўлишига олиб келди.
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Дўстларингизга ҳам юборинг: