Трамп ҲАМАС вакиллари Ғазo секторидаги ҳокимият ва назоратни топширишдан бош тортса, тўлиқ йўқ қилинишини айтди

Трамп ҲАМАС вакиллари Ғазo секторидаги ҳокимият ва назоратни топширишдан бош тортса, тўлиқ йўқ қилинишини айтди

Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

АҚШ президентининг тинчлик режаси Ғазо сектори бошқарувини сиёсий қарашлардан холи бўлган фаластинликлардан иборат қўмитага топшириш бандини ўз ичига олади, дея хабар бермоқда телеканал.

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазода гаровда ушлаб турилган шахслар озод қилинганидан сўнг ҲАМАСни қуролсизлантириш учун керак бўлса ҳарбий куч қўллаш ниятида эканини таъкидлаган эди.

Бундан ташақари, Исроил Ғазодаги барча асирларни озод этиш бўйича музокараларга бир неча кун ажратиши ҳақида хабарлар тарқалган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: