Мадагаскар президенти пойтахтни тарк этди

Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Сентябр ойи охирларидан бери Мадагаскарда кенг кўламли норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишчилар мамлакатда самарали бошқарувнинг йўқлиги, шунингдек, сув ҳамда электр таъминотидаги узилишларга қарши чиқмоқда. Маълумотларга кўра, намойишлар давомида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам жароҳат олган.
Кенг кўламли намойишлар фонида Мадагаскар президенти Андри Радзуэлина ҳукуматни тарқатиб юбориш тўғрисида фармон чиқарганди.
Бироқ намойишчиларнинг вакиллари “ҳукуматнинг кетиши етарли эмаслигини” таъкидлаб, талаблар орасида мамлакатни 2009 йилдан бери бошқариб келаётган президентнинг истеъфоси ҳам борлигини билдиришган.