Холанд бошчилигидаги Норвегия Исроилни тор-мор келтирди

Норвегия терма жамоаси ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Исроилга қарши баҳсда йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўйинда хет-трик қайд этди ва терма жамоадаги голлари сонини 51 тага етказди. Исроил терма жамоаси футболчилари Анан Халили ва Идан Нахмиас ушбу ўйинда автогол муаллифи бўлди.
Норвегия терма жамоаси очколари сонини 18 тага етказиб, I гуруҳда пешқадамликни давом эттирмоқда.
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги навбатдаги ўйинни норвегияликлар 13 ноябрь куни Эстонияга қарши ўтказса, исроилликлар 14 октябрь куни Италия билан куч синашади.
ЖЧ саралаши, Европа, I гуруҳи
11 октябрь, 21:00, Ullevaal (Осло)
Норвегия – Исроил – 5:0
Голлар: Халаили, 18 – автогол (1:0). Холанд, 27 (2:0). Нахмиас, 28 – автогол (3:0). Холанд, 63 (4:0). Холанд, 72 (5:0)
Фойдаланилмаган пенальти: Холанд, 6’