Жо Байден даволанишнинг янги босқичини бошлади

АҚШ собиқ президенти 82 ёшли Жо Байден простата бези саратони ташхиси қўйилгани сабабли даволанишнинг янги босқичини бошлади – у нур терапияси курсини ўтамоқда, деб ёзди NBC News.
«Даволаш режаси доирасида президент Байден ҳозир нур терапияси ва гормонлар билан даволанмоқда», деди собиқ президент матбуот котиби.
Нур терапияси курси беш ҳафта давом этиши кутилмоқда, деди NBC News манбаси ва бу Байденнинг саратон касаллигига қарши курашидаги янги босқич эканини таъкидлади.
2025 йил май ойида АҚШ собиқ президенти Жо Байденнинг вакиллари унда суяк метастазлари билан простата саратони аниқланганини маълум қилди.
«Гарчи бу касалликнинг янада тажовузкор шакли бўлса-да, саратон гормонларга сезгир кўринади, бу эса уни самарали даволаш имконини беради», дейилади собиқ президент матбуот хизмати баёнотида.