Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида чанг бўрони кўтарилиши мумкин

Ўзгидромет юқоридаги ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача етишидан огоҳлантирди.
“Мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли ҳамда меҳмонлардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз. Очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари керак”, дейилади хабарда.
Кучли шамол вақтида қандай эҳтиёт чораларини кўриш ҳақида батафсил бу ерда ўқинг.