«Кавказ асираси» юлдузи Москвадаги касалхонага ётқизилди

«Кавказ асираси» юлдузи Москвадаги касалхонага ётқизилди

Машҳур совет актрисаси Наталья Варли Москвадаги касалхонага ётқизилди.

Бу ҳақда 112 Telegram-канали хабар бермоқда.

Манбага кўра, бунга қўлидаги қаттиқ оғриқ сабаб бўлган. «Кавказ асираси» фильмининг юлдузи қўлда жарроҳлик амалиётини ўтказди: оғриқни йўқотиш учун эндоскопик дилатация амалга оширилди. Маълумотларга кўра, актриса шифокорларга ўзи мурожаат қилган.

Таъкидланишича, бундай қўл оғриғи одатда шикастланиш ёки компьютерда узоқ вақт ишлаганда юзага келади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: