Новосибирскда ўзбек тили ва маданияти кечаси бўлиб ўтди

Тадбир Россия Фанлар академияси Сибир бўлимининг Давлат оммавий илмий-техник кутубхонасида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Иштирокчилар Ўзбекистон адабий ва илмий меросини акс эттирувчи нашрлар билан танишиб, Алишер Навоий ва унинг жаҳон маданиятига қўшган ҳиссаси ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлдилар.